Get Mystery Box with random crypto!

​ССВ: ФАРҒОНАДА СОБИҚ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ШИФОКОРГА ҚЎЛ КЎТАРДИ | iMedicUz | 🔰

​ССВ: ФАРҒОНАДА СОБИҚ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ШИФОКОРГА ҚЎЛ КЎТАРДИ

Сўнгги вақтларда юртимизда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан ўз касбий фаолиятини бажараётган тиббиёт ходимларига нисбатан куч ишлатиш ва тажовуз қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Афсуски, кўп ҳолларда тиббиёт ходимларига қилинаётган бундай тажовузлар натижасида уларнинг соғлиғига жиддий зарар етиб, кейинги фаолиятига салбий таъсир қилмоқда.

Хабарингиз бор, бугун ижтимоий тармоқларда эркак киши тиббиёт муассасасидан аёл шифокорнинг сочидан тортиб, судраб чиқаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Бироз аввал Cоғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 25 август куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Нурсуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган фуқаро М.С. туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимига “ҳомиладорлик 2, туғруқ 2, ҳомиладорликнинг 39 ҳафтаси. Туғруқнинг биринчи даври” ташхиси билан қабул қилиниб, 26 август куни соат 16:00ларда тирик, жинси ўғил, 3200 грамм вазнли, аммо оғир аҳволдаги чақалоқни дунёга келтирган.

Туғруқни акушер-гинеколог Ю.А. ва шифокор-неонатолог Ҳ.Нлар қабул қилган. Дастлабки тиббий текширувлар натижасида болада она қорнидалик даврида эмбрионал ривожланиш ва ҳомила органларининг пайдо бўлиши бузилган ва нуқсонли ривожлангани аниқланган. Натижада гўдак тўлиқ ривожланмаган органлар билан туғилган. Қолаверса, чақалоқда туғма нуқсонлар кузатилиб, боланинг ўпкаси 70 фоизга ривожланмаган.

Шу боис, чақалоқ зудлик билан интенсив терапия хонасига ўтказилиб, унга зарур реанимацион ёрдам кўрсатилган. Бироқ боланинг ўпкаси ўз фаолиятини бажармаганлиги сабабли унда оғир асфиксия ҳолати кузатилган.

Афсуски, тиббиёт ходимлари томонидан олиб борилган керакли реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан гўдак 2021 йилнинг 27 август куни соат чамаси 12:20 да “Ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги” ташхисидан вафот этган. Шундан сўнг чақалоқ мурдаси ва тиббий хужжатлар паталогоанатомик текширувга юборилган.

Шифокор-неонатолог Ҳ.Н чақалоқ вафот этганлиги сабабли шу куни соат чамаси 12:30ларда гўдакнинг буваси, фуқаро С.С.ни чақириб, унга вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилган. Бироқ С.С. муассаса туғруқ бўлимининг врачлар хонасида туғруқ тарихларини ёзиб ўтирган ва туғруқни олиб борган акушер-гинеколог Ю.А.нинг олдига бориб, уни сабабсиз сочидан тортиб, ташқарига судраб олиб чиқиб, жиддий тан жароҳати етказган.

Энг ачинарлиcи, дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу зўравонлик ҳаракатини содир этган шахс, яъни 1971 йилда туғилган фуқаро С.С. ўз вақтида ички ишлар органлари тизимида ишлаб, нафақага чиққан.


@iMedicUz