Get Mystery Box with random crypto!

#ҳамкасб_мурожаати Ўзбекистон ССВ ва барча ўзбек халқи мусулм | iMedicUz | 🔰

#ҳамкасб_мурожаати

Ўзбекистон ССВ ва барча ўзбек халқи мусулмон эркакларига:

Биз бир ожиз аёл сифатида сизларга юзланиб, ичимиздаги дардимиз ва қалб туғёнларимизни ошкор қилмоқчимиз.
Оллоҳга минг шукрки халқ орасидан айнан бизга тиб илмининг вакили бўлишлик насиб этди. 10 йил ўқиш, ўқиш мобайнида олий неъмат бўлмиш инсонни тўлиқ идрок этиш учун тунларни бедор ўтказиш, шу вақт орасида оила қуриш, фарзанд тарбиялаш билан ўқиш кезларимиз бошқа Олий талим уқишларидек қувноқ, шўх-шодон кечмади. Қачондир шифокор деган улуғ номга эришсак хамма қийинчиликларимиз ортда қолиб, заҳматларимиз орқасидан ёруғ кунларимиз, қувончли онларимиз келишига хар доим ишонганмиз ва янада олға интилганмиз...

Ота-онамиз ва яқинларимиз қачондир биздан фахрланишига ва севинишига сабаб бўламиз деб орзу килганмиз...

Афсус...........афсус.....афсус.......!!!!!

Оқ халат либосини кийган аёл шифокорлар оиласи даврасидан, фарзанди борадиган боғча тадбиридан, қўшниси қиладиган тўйдан, мактаб ота-оналар йиғилишидан ва бошқа кўплаб оддий аёл қатнаша оладиган маросиму-байрамлардан бенасиб қолади. Сабаби зиммасида юрт аёллари, келинлари ва қизлари соғлигию, гўдаклар саломатлигини мустаҳкамлаш масъулияти туради.

Аммо биз шунча нарсадан кечиб, аввало ЎҚИШ учун умримиздан, ИШ учун, тунги навбатчиликлар учун соғлигимиздан, БУРЧ учун қайтарилмас бахтли кунлардан кечиб хизмат қилаётган бир вақтимизда бир ўзини Мусулмонман деб атайдиган ЭРКАК ожиза аёлга қўл кўтарса, хўрласа, тажовуз қилса, таҳқирласа, наҳот ЎЗБЕК халқи бунга жавобан сукут сақлайди....?

Оламда туғилиш ва ўлим ҳукми фақат яратганга хосдир.... Бу хақда жар соласизлару аммо яқин инсонингиз ҳаётдан кўз юмса, дарров бунга кимнидир айбдор қилишга уринасизлар....

Тасаввур қилинг биз ҳам туғруқхоналарни тарк этиб, ўз оиламизда, фарзандларимизни ширин кулгуларида яшасак... Хўш сизнинг аёлингиз ёхуд синглингиз ёхуд келинингизни ким даволайди? Ким икки дунё орасида турганида унга далда бўлиб, оналик бахтига эриштиради?... Яна сизларга ўхшаган эркакларга қолади кунингиз... Ана ўшанда бемалол муштумзурлик қилаверасизлар.... Ана ўшанда кучларингиз тенг бўлади...

Сиз ҳўрлаётган аёлни ҳам бошида эри, ўғли, отаси бор. Сиз таҳқирлаётган аёлни ҳам ғурури, қалбида ор-номуси, дилида Роббиси бор...

Биз шифокор аёллар мусулмонлар идораси раҳбариятидан ва ҳукуматимиздан Муслима аёлларингизни оқилона ҳимоя қилиб, бундай пасткашларга тегишли чора кўришингизни сўраймиз. Зеро, сизнинг чиқараётган ҳукмингиз, келажакда ота-оналарни қизларини шифокор қилишлари қарорини қай томонга ўзгаришига сабаб бўлади.

Юртингиз шифокор аёллари.

Ҳурматли ҳамкасблар ушбу мурожатимизни имкон қадар кўпроқ инсонларга етказинг, зеро тегишли мутасаддиларга етиб борсин!

Манба: ҳамкасб аёлларимиз томонидан юборилди

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!

@iMedicUz