Get Mystery Box with random crypto!

Азиз шифокорим! 1991 йил 1 сентябрь куни сенинг қўлингда дун | iMedicUz | 🔰

Азиз шифокорим!

1991 йил 1 сентябрь куни сенинг қўлингда дунёга келган чақалоқлар бугун мана 30 ёшни қаршилаган забардаст ёшлар бўлиб етишди! Мустақилликни мустаҳкамлашда тутган ўрни бўйича шифокорлар ҳарбийлар, ички ишлар ҳодимлари ва давлат ҳавфсизлик хизмати ҳодимлари билан бир қаторда туради. Сабаби соғлом халқ мустақил юртнинг асосини ташкил этади!

Пандемия сенинг ўрнинг қанчалик юқори эканлигини яна бир бор ҳаммага кўрсатиб қўйди! Қанчалар сен томон тошлар отилмасин, қанчалар сени хўрлашмасин, охир оқибат барибир сенинг олдинга бош эгиб келишади!

Ҳар бир инсон туғилганидан то умрининг сўнгигача сенга, ҳамкасбларингга иши тушади! Бу эса яна бир бор сенинг ўрнинг беқиёслигини исботлаб беради!

30 ёшдаги инсон етук инсон қаторида эътироф этилади. У бир оиланинг бошлиғи, бир ёки бир нечта фарзанднинг отаси ёки онаси. Ота-онага фарзандининг бари бирдек бўлгани каби, она юртим ҳам ўз шифокор фарзандларини бирдек яхши кўришини, эъзозлашини истаб қоламиз!

Байраминг муборак азиз шифокор!

Врачи Узбекистана