Get Mystery Box with random crypto!

iMedicUz | 🔰

Logo of telegram channel imedicuz — iMedicUz | 🔰 I
Logo of telegram channel imedicuz — iMedicUz | 🔰
Channel address: @imedicuz
Categories: Education
Language: English
Subscribers: 283
Description from channel

TIBBIYOT ILMIY MARKAZI
🌡MEDICAL SCIENTIFIC
Tibbiyotga oid yangiliklar haqidagi ilmiy-publistik telegram kanali

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


The latest Messages 3

2021-08-04 21:34:17
AҚШ президенти Жо Байден AҚШда янги COVID-19 тўлқинини фожиа деб атади.

"Мутахассислар бу фожиани олдини олиш мумкин эди. Мамлакатимизда эмланмаганлар пандемияси мавжуд. Коронавирусга қарши эмланганлар камдан-кам ҳолларда касал бўлиб, деярли ҳеч қачон касалхонага ётмайди. Вакцинация даражаси паст бўлган давлатларда коронавирус билан касалланиш 10-20 баробар кўп", — деди Байден.

#burchakostida

@iMedicUz
147 viewsedited  18:34
Open / Comment
2021-06-30 08:54:17
P.s Haqiqat gapirganda, quloqlar kar bo‘ladigan zamondamiz.... (Dr. A.A. Ergashov)

@iMedicUz
814 viewsedited  05:54
Open / Comment
2021-06-30 08:19:15
Вакцинируйтесь! Защитите свой организм
#стопкоронавирус_рф

@iMedicUz
77 viewsedited  05:19
Open / Comment
2021-06-05 13:09:53 Интеллектуал мулк агентлигидан ажойиб ташаббус! Улар махсус контрафакт дорилар тўпланмаси (каталог) билан дорихоналарга бориб, ушбу дориларни сотиш учун қонуний жавобгарлик борлиги тўғрисида огоҳлантирмоқдалар.

Ушбу каталогни ўрганиб чиқиб, энг кўп қалбаки маҳсулотлар Merrymed Farm томонидан ишлаб чиқарилганлигини кўришингиз мумкин. Уларнинг барча дори-дармонлари МЕР префиксидан бошланади.

Ёдингизда бўлса, яқинда ушбу компания ҳақида ёзган эдим. У хорижий "Супрастин" препаратини нусха кўчирадиган "Супралгин" препарати ҳақида эди. Махсус комиссия аъзолари вазиятни ўрганмоқда экан.

Аммо, кўринишидан, Merrymed Farm чекинмаяпти шекилли. Энди улар "Бетадин" препаратини нусхаси "МЕР Бетадим" ни ишлаб чиқаришни ва сотишни бошладилар.

Менимча, Merrymed Farm учун қонунлар ёки тақиқлар ишламайди. Бу компания бошқа компаниялар ҳисобига яшайди. Судлар ва жарималар уларни тўхтатолмаяпти. Ёдингизда бўлса, Нош-Пен МР номи ўхшашлиги сабабли Но-Шпа савдо белгисига судни ютқазган компания ҳам Merrymed Farm эди.

Бундай компаниялар нафақат мамлакат имиджига, балки, эҳтимол, фуқароларнинг соғлиғига зарар етказадиган паразитларга ўхшайди.

Ва ниҳоят, риторик савол:
Мамлакатимизда қонунлар қачон кучга киради?...

--

Прекрасная инциатива от Агенство Интеллектуальной Собственности. Они ходят по аптекам с каталогом и предупреждают их о судебной ответственности при продаже этих лекарств.

Изучив этот каталог, можно увидеть, что больше всего контрафакта выпускает компания Merrymed Farm. Все их лекарства начинаются с приставкой MER.

Если помните, недавно я писал про эту компанию. Публикация была про препарат "Супралгин", который копирует зарубежный препарат "Супрастин". Уполномоченные изучают ситуацию.

Тем временем Merrymed Farm не перестает "удивлять". Они начали выпускать "MEР Бетадим", название которого копирует препарат "Бетадин".

Мне кажется для Merrymed Farm нет никаких законов и запретов. Они живут за счет копирования чужих названий и брендов. Суды и штрафы им не мешают. Если помните, именно Merrymed Farm проиграл суд торговой марке "Но-Шпа" из-за схожести названия "Нош-Пен MR".

Это какая-то паразитирующая компания которая наносит урон не только имиджу страны, но, скорее всего, и здоровью граждан.

И напоследок, риторический вопрос:
Когда же у нас заработают законы?..

Манба: trolluz телеграмм канали

Интеллектуал мулк агентлигининг оригинал ва контрафакт дорилар каталоги. Дори-дармон сотиб олишдан олдин шу рўйхатга эътибор беринг.
---
Каталог оригинальной и контрафактной фарм-продукции от Агенства Интеллектуальной собственности. Перед покупкой лекарств проверьте их оригинальность.

Манба: Врачи Узбекистана

@iMedicUz
44 viewsedited  10:09
Open / Comment
2021-06-03 13:52:56 Интеллектуал мулк агентлигининг оригинал ва қалбаки дорилар каталоги. Дори-дармон сотиб олишдан олдин шу рўйхатга эътибор беринг.

---

Каталог оригинальной и поддельной фарм-продукции от Агенства Интеллектуальной собственности. Перед покупкой лекарств проверьте их оригинальность.

@trolluz

@iMedicUz
411 viewsedited  10:52
Open / Comment
2021-06-03 13:36:12
Шундай қилишга мажбур бўляпмиз...

Шифокорларни беморларга мурожаати.

"Касал бўлишинга шифокор айбдор эмас, унга айбланувчига бўлгандай муносабатда бўлма!"

Ҳамкасбларимиз томонидан юборилди.

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг

@iMedicUz
88 viewsedited  10:36
Open / Comment
2021-04-28 18:24:52 #бемормулохазаси

18+
Зангиотада даволаниб чиккан бир блогернинг фикри. (таҳрирсиз)

Шу кунларда битта актёр ковиддан ўлгани учун Зангиотадаги врачларга мағзава ағдарадиганлар кўпайиб қолибди. Мани ҳамма танқидчи деб билади аммо, ман адолатсизликка хеч қачон кўнмаганман.
Зангиота шифохонасидаги қоровулдан тортиб главрачигача тил текизганни тилини кетига тиқиш керак... Ман шахсан 10 кун ўша шифохонада ётиб чиқдим. У ерда ёмон муомала қилган одамни кўрмадим, хатто хайдовчиларигача тарбияли инсонлар, 1 қадам юргизишмади, керак нарсалар дорилар хаммаси мавжуд, тозаликга умуман гап йўқ...

Хамширалар ўзини ишидан ташқари кимсасизларга ёнидан булочка олиб келганини, мажбурлаб овқат едирганини кўрдим, бўғилиб келган қари аёлни 3 кунда кўз олдимда оёққа қўйишди... Ёнимда ётган онамни кийимларини ювиб берган санитаркага хизмати учун озроқ пул бермоқчи бўлганимда урушиб бошқа бундай қилмаслигимни айтишди... Хар хафта тепадан текширув келади... Тешигигача текшириб кетаяпти...

Энг мухим тарафи уларни кийиб юрган кийими:
мағзавачиларни 99% и ўша кийимда 2 соат юролмайди, врач ва ходимлар 8 соат умуман ечмасдан хаётини тахликага қўйиб касаллар орасида юриб даволаябди. Инсоф хам керак...

1 та ўлган маддохни гапирган мағзавачилар нега 10000 лаб даволанганларни ёзмайди, гапирмайди? Қолаверса ўлим Аллохдан... Врачларни иши даволаш... Аммо охирги қарор Аллохники бўлади...

Эй муттахамлар шу врачлар ва ходимларни ўзбекларга 1 кунлик келтирган фойдасини ўша ўлган инсон бутун умр яшаб келтиролмаган... Ўша врач ва ходимларга мағзава ағдаргунча дуо қилинглар, ишини ташлаб кетиб қолмасин.... Бўлмаса ковиддан бўғилиб ўлиб кетасизлар...

Бу постни имкон борича улашинглар... Токи у ердаги тиббиёт ходимларига тухмат бўлиб қолмасин, уларни шундай қийин кунларда ишини ташлаб кетишига сабаб бўлиб қолмасин...

Cihangir Turob

Манба: Vrachi_Uzbekistan


@iMedicUz
148 viewsedited  15:24
Open / Comment
2021-04-25 15:12:58 НИМА УЧУН "СУРИШ КЕРАК"?

"Ўзим мисолимда))) яаааанги зўр германский аппаратлар бор давлат болницасида, биз шу янги нарсаларни ишлатишни ўрганганмиз. ЛЕКИН кеча битирган жўжахўроз (бўлим бошлиғи): “Санга бу аппаратда наркоз беришни ким қўйипти, бузилса, фалон пул туради, тегма, жудааа билсанг, комиссия келганда ишлатиб кўрсатарсан”, – дейди (бу биринчи тўсиқ ўз устингда ишлаб янгиликни амалиётга тадбиқ қилиш учун). Ўлиб-тирилиб, суткани суткага улаб “дежур” турасан, ээээнг қийин операцияларга наркоз берасан, послеоперационный уход қиласан, ойнинг охирида пластигингга қанақадир 1.5 млн сўм (ошиб кетса) тушади. Мажбур бўласан уйингга бормасдан, иккинчи, учинчи жойлардан “дежурство” олишга. Ишлайсан, ишлайсан, кейин паа-бааааам! Солиқ-полиқ, бало-баттарлардан ошиб қўлингга 2.5 млн сўм атрофида пул тегса тегади)))) Кетти бу ёғи – ўзинг ҳали магистрсан, квартира, йўлкира, озиқ-овқат ва яна бошқа чиқимлар. Қарабсанки, икки кунга бормасдан ойликнинг "чанги" чиқиб кетади.

Ўйланееееееб ҳафа бўлиб ўтирсанг, Қувайтдами, Анголадами ишлайдиган дўстинг смс ёзиб қолади:
- “Ҳаёт қалай?”
Жавоб берасан:
- “Аллоҳга шукр, кун ўтиб турипти”.
У ёкдан: дўстиииим, бу ерда сенга ўхшаган наркозни яхши берадиган дўхтирларни қадрлашаркан, ойликнинг ўзи 5000$ (!), ундан ташқари, операция пулидан қонуний улуш оласан. (Юрагинг ўртаниб кетади) ёзасан: “Қандай қилиб борса бўлади?” Жавоб: “Посредник фирмага боғлан”.

Зудлик билан ўша фирмани топасан-да (агар бюджетда ўқиган бўлсанг, 3 йил кутасан, бўмаса дипломингни беришмайди), шартномани тузиб бўлиб, бўлим бошлиғингнинг олдига кирасан: бўлимингни ЕЛКАМНИНГ ЧУҚУРИ КЎРСИН дейсан-у (духхинг етса), жуфтакни ростлаворасан.

Араб лигаси давлатларидан бирига борволасан-да, ҳақиқий азоб бошланади. Ғиррррт бегона юрт, бегона одатлар, қийин тил, уйингни ҳар секундда соғинасан, майли эди ўша арзимас пулга ҳам ишлаб уйимда юрганим яхши эди (кўнглингдан ўтади). ЛЕКИН биринчи долларларни ушлаганингда, сааал юмшайсан. Уйга жунатиб, онангга телефон қиласан. Хол-аҳвол, арзи-дод, соғинчли гаплардан кейин отанг: “Ўғлим, сенга участка олиб қўйдик, агар яна 6-7 ой шунақа жўнатсанг, чиройли уй солиб, машинага ҳаракат қилиб қўямиз”, – дейди. Юрагинг хапқириб кетади. Кечаси ётволеееееб ўйлайсан (айтганча, у ерда фақат 8 соат/5 иш куни режимида ишлайсан, рангингга ранг кириб, одамга ўхшаб қоласан, чунки тўйиб ухлайсан-да).

“Ҳаааааа, ҳаёт дегани мана бунақа бўпти, бориб бўпман Ўзбекистонга (ишлагани), шу ерда 7-8 йил ишлаб, бирор яхши бизнесниям йўлга қўйиб қўяман-да, фарзандларим тарбияси билан шуғулланаман, исталган жойда ўқитишга имконим бўлади, саёҳат қилишга, ота-онамни ҲАЖга юборишга ва ҳоказо-ҳоказолар, катта-катта сарф-харажатларга имкон бўлади, Худо хоҳласа”, – дейсан. Энди чиқимни ўйлаганда, юрагинг сиқилмайдиган бўлади.

Ишга ўйнаб-кулиб, ҳурсанд бўлиб борасан, қанақадир ғирт бегона АРАБ сени қаттиқ ҳурмат қилади (ўша бўлим бошлиғи))))))) Энди сени беморнинг кимлигию, моддий имкониятлари уммммуман қизиқтирмайди. Бўш вақтинг борлиги учун бу ердаги статусингни йўқотиб қўймаслик учун ҳам ўз устингда қаттиқ ишлайсан. 2-3 йилда мустақил, жуда кучли мутахассисга айланасан. Фақат сени бир нарса қийнайди........

ВАТАН СОҒИНЧИ...

Мана нима учун С У Р И Ш КЕРАК!!!

Бу хамир учидан патир )))) Ҳали ноҳақ ёзадиган порталчилару икки тийинга қиммат бошлиқларни айтмадим))"

@IMedicUz
174 viewsedited  12:12
Open / Comment
2021-04-24 21:29:03
"103" хизмати ходимининг карантин давридаги машаққатли ҳаётидан бир лавҳа. "Тез ёрдам кеч келади...", "Талабга жавоб бермайди..." дейдиганлар учун. Бир касбни танлаётганда инсон унинг қийинчиликларини ҳам бўйнига олади. Аммо шундай дақиқалар бўладики, касб бурчи ва фарзандлик бурчи тўқнаш келади... Пандемия авж олган даврларда бундай гап-сўзлар янада кўпайган эди.

Тиббиёт ходими касбига ва қасамёдига содиқ қолиши уни яқинларидан жудо бўлишига сабаб бўлса ҳам ўз вазифасини бажаришда, ўзгалар ҳаётини сақлаб қолишда давом этиши бу унинг профессионал бурчидир. Бундай фидойилар сизу бизнинг орамизда борлигини доим ҳам сезавермаймиз. Аммо улар ўз вазифаларини бажаришдан асло тўхтамайдилар.

Юқоридаги лавҳа айнан шу ҳақда.

Buxoro.uz | @iMedicUz
1.4K viewsedited  18:29
Open / Comment
2021-04-15 22:14:41
@iMedicUz
349 viewsedited  19:14
Open / Comment