Get Mystery Box with random crypto!

iMedicUz | 🔰

Logo of telegram channel imedicuz — iMedicUz | 🔰 I
Logo of telegram channel imedicuz — iMedicUz | 🔰
Channel address: @imedicuz
Categories: Education
Language: English
Subscribers: 283
Description from channel

TIBBIYOT ILMIY MARKAZI
🌡MEDICAL SCIENTIFIC
Tibbiyotga oid yangiliklar haqidagi ilmiy-publistik telegram kanali

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


The latest Messages 4

2021-04-05 05:04:34
Кафан ўғрилари ким

@iMedicUz
331 viewsedited  02:04
Open / Comment
2021-03-15 17:27:36
SHIFOKORLAR NEGA PULGA RETSEPT YOZADI? YASHIRIN KAMERA KO'RSATGAN REALLIK | SUBYEKTIV
#SUBYEKTIV →

@iMedicUz
2.0K viewsedited  14:27
Open / Comment
2021-03-07 01:40:43
Докторга ойлик шарт эмас уни халқ боқади дейдиганлар учун маҳсус #mem

@iMedicUz
596 viewsedited  22:40
Open / Comment
2021-01-12 15:31:48 ​​Шифокорнинг Гиппократ қасамёди

Аксариятимиз шифокорлар хақида гап кетганда Гиппократ қасамини ичгандан кейин беморни текин даволашга мажбур, пул сўрашга хаққи йўқ, у қилишга мажбур, бу қилишга мажбур дейишганига кўп гувоҳ бўламиз ёки ўзимиз шундай деймиз. Лекин аслида мана шу қасамёдда нималар дейилган?

Мана ўша қасамёднинг XI асрдаги қўлёзма нусxаси. (қуйидаги фото)

У ерда шифокор қасамёд қилиши керак бўлган 9 мажбурият ва тамойиллар санаб ўтилади:

1. Шифокорнинг устози, ҳамкасблари ва шогирди олдидаги мажбуриятлари;
2. Беморига атайлаб зиён етказмаслик тамойили;
3. Беморига ёрдам бериш мажбурияти;
4. Беморнинг фойдаси учун ғамxўрлик қилиш тамойили;
5. Тирикликка (хаётга) бўлган ҳурмат ва эвтаназиянинг хар қандай кўринишини рад етиш тамойили;
6. Аборт қилмаслик тамойили;
7. Беморлари билан ҳар қандай кўринишдаги интим алоқадан тийилиш мажбурияти;
8. Шаxсий комиллика эришиш, ўз устида ишлаш мажбурияти;
9. Шифокорлик сирини сақлаш тамойили.

Мана Гиппократ қасамёдида нима дейилган! Беморнинг пули бўлмаса ёнингдан дори сотиб олиб давола дейилмаган... текинга xизмат қилиб оилангни унут дейилмаган... беморни даволашдан ташқари дала ишларига қарашгин дейилмаган...

Биз хаммамиз тирик жонмиз, касал бўлишимиз бор, фарзандли бўлишимиз бор, мана шундай кунимизда албатта шифокорга ишимиз тушади. Сифатли тиббий xизматни истар эканмиз, аввало унга шароитни ўзимиз яратишимиз, шифокорларимизнинг қорни тўқлиги, моддий жихатдан қийналиб қолмаслигини таъминлашишимиз шарт! Чунки молиявий муаммоси бўлган, топгани xаражатларини қопламайдиган, у ишдан чиқиб бунисига югурадиган, кечаси сменада ишлаб кундузи бемор кўрадиган шифокордан соғлом ақл эгаси сифатли тиббий xизмат талаб қилиши мумкин эмас! Зотан, сифатли нарса арзон бўлмайди, агар у арзон экан демак сифатли эмас, хар қанақасига!

Унутмайлик, бизнинг соғлиғимиз Гиппократ қасамини ичган шифокорга эмас, аксинча ўзимизга зарур!

Манба: Каналимиз аъзолари томонидан юборилди.

Врачи Узбекистана


@iMedicUz
595 viewsedited  12:31
Open / Comment
2021-01-08 17:18:42
Хар куни атиги 5 дакика кулларни юкорига баланд кутариб туриш машкининг инсон соглигига жуда ижобий таъсири хакида
Албатта куринг ва амал килинг

@iMedicUz
1.6K viewsedited  14:18
Open / Comment
2020-12-29 22:31:11
@iMedicUz
981 views19:31
Open / Comment
2020-12-29 22:30:49 Ўзбекистонда Врач ойлиги қанча? Ва унга умр ўтқазса бўладими?

Халқ орасида Врачлар пора олмаслиги керак, қасам ичган, врачларнинг ойлиги етарли деган ҳар хил тушунчалар мавжуд. Келинг очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилиб кўрамиз.

Суратда Меҳнат вазирлиги порталидан Бўш иш ўринлари учун ваканциялар рўйхатида Врачларнинг 1 ставкаси учун белгиланган ойлик кўрсатилган.

Мисол учун биз ВОП ёки УАШ врачи билан битта Тор мутахассисни (хирург, травматолог ва хокозо) ойлигини олдик.

Расмда демак 1 ставка учун:

УАШ ойлиги 1.837 минг сўм
Тор мутахассич 1.670 минг сўм

Хўш, энди бу ойликдан солиқларни айирамиз. 12% даромад ва 1% пенсионний жами 13% фоиз.

1.837 минг - 13% = 1.598 минг сўм
1.670 минг - 13% = 1.453 минг сўм

УАШ ва Тор мутахассис кунлик чиқимлари. Ўртача

10 минг сўм йўлкира Поликлиникага боришга келишга
15 минг сўм обедга
20 минг сўм уйларга бориб бемор кўришга йилкира

Шуларни қўшиб юқоридаги ойликдан яна айирамиз. Ўртача 40 минг сўмдан 22 кун иш куни = 880 минг сўм.

1.598 минг - 880 минг сўм = 678 минг сўм
1.453 минг - 880 минг сўм = 533 минг сўм.

Бундан ташқари режаланмаган чиқимлар мавжуд.
Деворий газета, стенд
Гултувак, гул
Комиссияга пул йиғиш
Фондлар
Главврач ва касбдошлар туғилган куни
Порталчи беморлар ва бало баттар чиқимлар

Охирида шу чиқимлардан ташқари УАШ қўлига ўртача 400 минг сўм, Тор мутахассис қўлида эса 350 минг сўм пул қолади.

Энди Ишхонадан уйга олиб кетиладиган пул ШУНЧА.

Уй-рўзғор, коммунал тўловлар, кредити бўлса тўлов, бола чақа, кийим бош ва маиший чиқимларга шу пул қолади.

Энди виждонан айтайлик! Шу пулга яшаш мумкинми? 6-7-10йил умрни илм қувишга ишлатган одам шу пулга қандай умр ўтқазиши керак?

Боласини, хотинини кўзига қандай қарайди?

Жавоб беринг!!!

Абдулазизхон Акрамов. Шифокор.

@acramov



@iMedicUz
678 viewsedited  19:30
Open / Comment
2020-12-27 08:02:33
Очень трогательное видео

Врачи, они такие - великие!

Врачи Узбекистана

@iMedicUz
350 viewsedited  05:02
Open / Comment
2020-12-27 08:02:23
Вакцинадан кейин қизни мазаси қочди, кейин эса хушидан кетди

Бу ишлаб чиқарилаётган янги вакциналар инсон соғлиги учун қанчалик хатарли?

@iMedicUz
311 viewsedited  05:02
Open / Comment
2020-12-22 08:18:59
Ўқитувчи ва шифокорлар маоши қанча бўлиши лозим?

Kun.uz аҳолидан турли мавзуларда кун сўрови ўтказишни бошлади.
$ Дастлабки мавзу ўқитувчи ва шифокорлар маоши қанча бўлиши лозимлиги ҳақида бўлди.

@iMedicUz
655 viewsedited  05:18
Open / Comment