Get Mystery Box with random crypto!

𝕀𝕊𝕃𝕆𝕄 𝕍𝔸 𝕆𝕏𝕀ℝ𝔸𝕋

Logo of telegram channel islomvaoxirat — 𝕀𝕊𝕃𝕆𝕄 𝕍𝔸 𝕆𝕏𝕀ℝ𝔸𝕋 𝕀
Logo of telegram channel islomvaoxirat — 𝕀𝕊𝕃𝕆𝕄 𝕍𝔸 𝕆𝕏𝕀ℝ𝔸𝕋
Channel address: @islomvaoxirat
Categories: Religion
Language: English
Country: Uzbekistan
Subscribers: 269
Description from channel

Ассаламу алейкум
Бизнинг тармоклар;
Телеграм
https://t.me/islomvaoxirat
YouTube https://www.youtube.com/ИСЛОМВАОХИРАТ
Instagram https://www.instagram.com/islomvaoxirat

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


The latest Messages

2021-03-16 18:04:45 ТАРБИЯ

Қадимда уч паҳлавон ораларида ким тарбия беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи паҳлавон шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи паҳлавон отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи паҳлавоннинг шогирди қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки паҳлавон норози бўлишибди:
- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!
- Тўғри, - дебди ҳакам. - Лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди…

P.S.: Маънавий тарбия жисмоний тарбиядан доимо улуғвордир!
586 views15:04
Open / Comment
2021-03-14 17:42:31 ​​ АЁЛИГА МУОМАЛА ҚИЛИШ

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай деганлар:

«Мен ҳоиза пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақирардилар. Бирга ўтириб овқат ердим. Менга гўштли суякни узатар, мен ундан тишлаб қўярдим. Сўнг айнан мен тишлаган жойимга оғизларини қўйиб, сўякнинг гўштидан ер эдилар. Сувни ҳам худди шундай қилар, аввал менга сувни узатар, сўнг идишдан мен ичган жойимга лабларини қўйиб сув ичар эдилар».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идишдан ғусл қилар эдик. Қўлларимиз унга навбатма‑навбат кириб-чиқар эди. Ҳатто «Менга ҳам қолдир», дердилар. «Менга ҳам қолдиринг», дер эдим».

Бухорий, Муслим ва Насоий ривоят қилишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг қучоқларида ёнбошлаб Қуръон ўқирдилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен ҳайзли пайтимда у зот менинг қўйнимга суяниб олиб, Қуръон ўқирдилар».
Муттафақун алайҳ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг баъзи аёллари ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бирлари ўз ходимларидан бир идишда таом солиб юбордилар. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйида турган (аёл) ходимнинг қўлига урди. Идиш тушиб, иккига бўлинди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам идишнинг икки бўлагини бир-бирига қўшиб жамлаб, унга таомни йиға бошладилар ва «Онангиз рашк қилди», - дедилар.

Сўнгра у зот хизматчини ҳам, идишни ҳам токи у зот уйида турганнинг ҳузуридан идиш келтиргунча, тутиб турдилар. Бас, бутун идишни синганга ва синган идишни синдирганга бердилар».
Бухорий ривоят қилган.

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Зотус-Салосил аскарига бошлиқ қилдилар. Қайтиб келганда:
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг қайсиниси сиз учун энг маҳбубдир?» дедим.
«Оиша», дедилар.
«Эркаклардан-чи?» дедим.
«Унинг отаси», дедилар.
«Сўнгра ким?» дедим.
«Сўнгра Умар», дедилар ва бир неча одамларни санадилар. Бас, мени охирларида қилиб қўймасинлар, деб, сукут сақладим».
Термизий ва Бухорий ривоятлари.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳони эркалаб чақирганлар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Эй Оиш, бу Жаброил сенга салом айтяпти" дедилар. "Ва алайҳиссалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен кўрмаган нарсани кўрасиз", дедим".

Имом Бухорий ривоятлари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан Оиша онамиз розияллоҳу анҳони Ҳумайро деб чақирардилар. Бунинг маъноси "Қизил югурган оқ юзли аёл" дегани. Арабларда бундай сифатдаги аёл-қизлар кам эди.
596 views14:42
Open / Comment
2021-03-13 06:21:40 БУ ДУО СИЗ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...
Омин...

528 views03:21
Open / Comment
2021-03-12 07:13:37 ЖУМЬА НАМОЗИГА борган шахс масжидга одоб билан киради. 
Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.
Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни имом хутба қилаётганида, ўз шеригингга «Жим тур!» десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.
Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.
Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.
Жума куни ният билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кўпайтирилади.
Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.
Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.
Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.
Бунинг учун дуони кўпайтириш керак. Ушбу соат ва унинг пайти ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор. Баъзилар бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар. Бошқалар эса, уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейишади. Ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло ўша банданинг сўраган нарсасини албатта беради. Шунинг учун жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлиш керак.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва:
«Унда бир соат бор, қай бир мусулмон банда ўша соатда туриб, намоз ўқиса-ю, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У Зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.
Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.
«Ижтимоий одоблар» китобидан
438 views04:13
Open / Comment
2021-03-11 12:45:44 ​​ДУО ҚИЛИШ ОДОБИ.

Дуонинг қилинишида ҳам баъзи тавсиялар қайд этилган. Булар:
Дуонинг бисмиллоҳ билан бошлаш, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, тилак исташ.
Дуони махфий қилиш, бақириб-чақирмасдан, ичдан ёки паст овоз билан қилиш.
Дуонинг бошида ва охирида Расулуллоҳга салоту салом келтириш.
Имкон бўлса қиблага қараб дуо қилиш.
Қўлларни дуода елкага яқин очиш.
Ҳовуч ичи осмонга қараган ҳолда бўлиши.
Кўзлар самога қарамаслиги.
Баъзи жумлалар керак бўлса 3 марта такрорланиши.
Дуо тугагач, қўллар юзга сурилиб “омин” дейиш.
Пайғамбаримизга салоту салом айтиш, шубҳасиз, энг фойдали дуолардандир. Чунки ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.) бир саловат айтганга Аллоҳ ўн саловат ва раҳмат эҳсон қилади, ўнта гуноҳини кечиради, уни ўн даражага юксалтиради. Юз саловат айтганга Аллоҳ юз ҳожатини раво қилади, етмишини охиратга, ўттизини бу дунёда раво қилади.

“Аллоҳ севгиси” китобидан.
361 views09:45
Open / Comment
2021-03-10 17:54:53

339 views14:54
Open / Comment
2021-03-10 17:49:21 ​​– Қуръоннинг тўртдан бирига тенг келадиган сура қайси?
– Кафирун сураси.
– Қуръоннинг учдан бирига тенг келадиган сура қайси?
– Ихлос сураси.
– Қуръони каримдаги энг буюк сура қайси?
– Фотиҳа сураси.
– Фош қилувчи сура қайси?
– Тавба сураси.
– Қуръоннинг тенг ярмида жойлашган сура қайси?
– Каҳф сураси.
– «Бану Исроил» деган сура қайси?
– Исро сураси.
– «Қитол», яъни «Кураш» деб номланувчи сура қайси?
– Муҳаммад сураси.
– «Қуръоннинг келинчаги» деб номланган сура қайси?
– Ар-Роҳман сураси.
– «Қуръоннинг қалби» деб номланган сура қайси?
– Ёсин сураси.
353 views14:49
Open / Comment
2021-03-09 06:13:11 Инсон тоати билан жаннатга эришса, тоатида адаби билан Аллоҳга етишади.

Устоз Абу Али Даққоқ,

"Рисалатул қушайрийя"

Изоҳ: Тоат-ибодат билан жаннатга эришиш тушунарли. Аммо аҳли ҳақ наздида Аллоҳга етишиш бирламчи вазифа саналади. Ҳузури Илоҳийга етишишнинг энг катта омили тоат-ибодатда одобга риоя қилмоқдир.

Одоб деб гўзал сифатлар мажмуига айтилади. Тоатдаги одобга риё, сумъа ва ужблардан узоқ бўлиш, ибодатни хушуъ ва хузуъла қилиш, ўзининг банда эканини доим ёдда тутиш ва тоатларида уни изҳор қилиб туриш ҳамда халққа раҳм қилиш каби ботиний одоблар мисол бўлади. Демак банда ўзининг хислати - убудийятни маҳкам тутса, Аллоҳга, Унинг Ҳузури Илоҳийясига тезда етишади.

Тоатда одобга мисол:
Журайрий айтадилар: "Хилватда ўтирган вақтимда йигирма йил оёғимни чўзиб ўтирмадим".
342 views03:13
Open / Comment
2021-03-08 15:52:02
Ҳаё нима?.
326 views12:52
Open / Comment
2021-03-08 06:58:40 CАВОЛ: Фолбинга бориш гуноҳ дейилган. Агар одам ўзини сеҳр-жоду қилинганини билиш учун борса ҳам гунохми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам фолбинга бориш гуноҳдир. Унинг гапларини тасдиқ қилиш эса диндан чиқариши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
________

CАВОЛ: Мен университетда ўқийман. Порахўр домлаларга порахўр эканлигини юзига айтиш дилозорликми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор кишини гуноҳ қилаётганини кўрсангиз унга чиройли йўл билан насиҳат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
________

CАВОЛ: Аёл қай ҳолларда эрига итоат қилмаслиги мумкин?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлини гуноҳ ишга буюрган вақтда унга итоат қилмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
_______

CАВОЛ: Агар исм ўзгартиришга тўғри келса, ҳужжатни ўзгартирмай, яқинларига янги исмини билдириб қўйса бўладими? 2. Исмини ўзгартирганда азон ва иқомат айтиладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Ҳа, бўлади. Лекин бир ишни тўла-тўкис қилган яхши.
2. Йўқ, айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
__________

CАВОЛ: Уч ой аввал укам автоҳалокатда вафот этди. Унинг дўстларидан қарзлари борлигини билардим. Қарзларини тўлаб беришни бўйнимга олганман, лекин тўлай олмаяпман. Саволим: Қарз туфайли укамни савол-жавоби қийин бўлиб, унга юк бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вафот этган кишининг маблағидан унинг дафн қилиш ҳаражатлари қилинганидан сўнг ундан қолган барча маблағ бировлардаги қарзларини узишга сарфланади. Унинг уй ёки бошқа бирор маблағи бўлса уларни аввало қарзларни узишга сарф қилиш лозим бўлади. Ҳозирги кунда бу нарсага эътиборсиз ёндошилмоқда.

Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунча, Аллоҳ таоло кечмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
__________

CАВОЛ: Касал бўлиб қолганимда эрим билан қайнаном қизлик уйимга олиб бориб, онамга "даволатиб беринг" дейишади. Шунга шариат нима дейди?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пайтда шариат эрга ўзинг оилангни таъминотини қилгин дейди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
322 views03:58
Open / Comment