2022-06-24 04:00:25ЖУМАНИНГ БОШҚА КУНЛАРДАН АФЗАЛЛИГИ
Савол: Жума куни ҳафтанинг бошка кунларидан афзал экани Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хусусиятларидан ҳисобланадими? Яъни, у зот алайҳиссаломнинг олдинги пайғамбарлардан афзал қилинганлари сабабли шундай бўлганми? Ушбу куннинг бошқа кунлардан афзал қилиб хосланиши сабаби нима?
Жавоб: Жуманинг афзаллиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидандир. «Нузҳатул мажолис»да бундай дейилган: «Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Байтул мақдисдаги обидларнинг ибодатларидан, бошларидаги шукр саллаларидан, эгниларидаги сабр кўйлакларидан, қўлларидаги таваккул ҳассаларидан ажабланяпсизми? Эй Мусо, Муҳаммадий уммат учун жума кунидаги икки ракъат намоз ушбу ибодатлардан афзалдир. Сизга шанба кунини, Исога якшанба кунини, Иброҳимга душанба кунини, Закариёга сешанба кунини, Яҳёга чоршанба кунини, Одамга пайшанба кунини ва Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кунини хослаб бердим», деган». Аммо бошқа кунлар ичидан айнан жума кунининг афзал қилиб хосланиши сабаби ҳақида кўнгилга қуйидагилар ҳам келади: «Жума куни ҳафта кунларининг охири бўлгани учун охир замон пайғамбарига хослаб берилишга ва кунларнинг саййиди бўлишга муносиб бўлган». Аллоҳ билувчидир.
Озуқа излаб юриб, сариқ дасторгулни ҳидлаш учун бир мунча вақт тўхтаб турган юмронқозиқни Австрияда расмга олишган.
Баъзан жонзотларни таёқ билан урамиз, тош отамиз. "Улар сезмайди, гапиролмайди" деб ўйлаймиз. Бироқ улар ҳам сезади, оғриқдан инграйди. Фақат бу ингроқни Аллоҳ таолонинг Ўзи эшитади.
БИЗ ЭСА ҚАНЧАДАН-ҚАНЧА ИНСОНЛАРНИНГ ЮРАКЛАРИГА ТОШ ОТАМИЗ, ОҒРИТАМИЗ! АХИР ҚАЛБ АЛЛОҲНИКИ БЎЛСА ...
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг. ﷺ
Бир киши келиб Абу Бакр (р.а)ни мақтади. Шунда у зот Яратганга юзланиб айтдиларки:
"Эй Раббим, мен ўзимни булардан кўра кўпроқ биламан, Сен эса мени мендан кўра кўпроқ биласан. Бас, менинг улар билмайдиган гуноҳларимни кечир, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ банда айла, мени улар гапирган гаплар учунжазолама".
Ассалому алайкум! Мен беваман турмушимдан ажралганман. Хўжайним билан алоқани узганимга 3 йил бўлган. Таниш эркак алоқа қилишга таклиф қилишади. Мен сабрли бўлай деб қўрқаман. Базида ўзимам қийналаман. Агар у оилали бўлса менга ва унга гуноҳ ёзиладими? Оилали бўмасачи бу иш шариатга зидми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳсиз қилинган бу ишларни ҳаммаси ҳаром бўлиб, қилганларни агар тавба қилмасдан дунёдан ўтишса қиёматда аламли азоб кутади. Сиз айтган ишлар шариатимизда зино ҳисобланиб, Аллоҳ таоло Ўзининг каломида зино қилиш тугул зинога яқинлашишни ҳам ҳаром қилган. Аллоҳдан қўрқинглар, зино қарз, агар қилсангизлар келажакда фарзандларингиз уни қарзини тўлаши мумкин. Сиз бундай оиласиз юрмай, муносиб бир кишига турмушга чиқиб, никоҳли ҳалол-пок ҳаёт кечиринг. Валлоҳу аълам!