Get Mystery Box with random crypto!

Янги йўналишларда поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда “Ўзбекист | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Янги йўналишларда поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ янги йўналишларда поездлар қатновини йўлга қўймоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг 15 февраль кунидан бошлаб, “Андижон – Нукус – Андижон” йўналишида 658/657-сонли;

18 февралдан бошлаб эса “Термиз – Хива – Термиз” йўналишида 684/683-сонли йўловчи поездлари қатновини йўлга қўймоқда.
Шу муносабат билан жорий йилда бир қатор йўналишларда ҳаракатланадиган поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади:

14 февралдан, 93-сонли “Андижон – Тошкент”;
17 февралдан, 84/83-сонли “Тошкент – Термиз – Тошкент”;
19 февралдан, 656-сонли “Андижон – Хива”;
20 февралдан, 6434-сонли “Урганч – Питнак”;
21 февралдан, 398-сонли “Андижон – Хива”.