Get Mystery Box with random crypto!

#расмий_муносабат Белгиланмаган тартибда хабарнома юборган м | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#расмий_муносабат

Белгиланмаган тартибда хабарнома юборган масъулларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига аниқ далилларга асосланмаган ҳолда қўшимча солиқлар ҳисобланиб, хабарномалар юборилганлиги ҳақида мақола эълон қилинди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг ички хизмат текшируви тайинланиб, тезкорлик билан хабарда келтирилган ҳолатлар батафсил ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Янгийўл тумани ДСИда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган корхоналар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари таҳлил қилиниши натижасида 570 та корхонада жами 113,9 млрд. сўм солиқ ҳисобланмасдан қолганлиги аниқланган.

Солиқ органлари солиқ муносабатлари доирасида солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шарт. Бунда солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятига ассосиз тўсиқлар яратишга ҳақли эмас, солиқ тўловчилар эса солиқ органлари ўз ваколатларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиши керак.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, солиқ органлари солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда уларга кўмакчи сифатида ёрдам тарзида хабарнома ва эслатмалар юбориши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорида ҳисоботларда тафовут аниқланганда солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида камерал солиқ текшируви ўтказилиши ҳамда солиқ тўловчидан солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар сўровнома асосида талаб қилиб олиниши белгиланган.

Мазкур ҳолатда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб бузилганлиги сабабли вазиятга бевосита алоқадор бўлган Янгийўл тумани ДСИ мансабдор шахсларига нисбатан қонунчилик талаблари асосида чоралар кўрилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram