2021-05-28 08:14:52
Китоб даволайдими?Қувватимизни ошириш учун мингдан зиёд малҳамга кўз тикамиз кўпинча. Ҳар тугул, бу йил дорихонаю касалхоналарнинг остонаси ўйилиб, қўпорилиб кетмадиям. Эшитган-билганимизни синаб, тезроқ шифо топишга шошилдик ва ҳалиям шошамиз. Жон ширин-да! Аммо китобнинг ҳам дармондори эканини унутдик-қўйдик. Айниқса, нимадандир сиқилиб, кўнгилга қил сиғмай, портлагудек бўлиб турганда, қўлингизга исталган битта китобни олиб, ўқинг-а, раҳмат айтасиз бизга.
Ишонмайсизми?! Унда яқиндагина чоп этилган
«Ғир-ғир шабада»ни бир варақланг! Варақлаб-варақлаб, қандай ўқиб тугатганингизни билмай қоласиз. Кайфиятингизни кўтариб, лабингизга табассум индирадиган ҳикоя ва ҳажвиялар даволовчи хусусиятга эга.
Қирқ йил нари-берисидаги ҳажвиялар мавзуси сира эскирмаган. Айримлари ҳамон кун тартибида. Сарказм, қочирим, гротеск, муболаға, илмоқдор юморда тасвирланмиш воқеалар иштирокчиси эса фақат ўзимиз. Сўзимизнинг чинлигини «Ба нияти шифо!» деб ўқиб бўлгач биласиз...
Бу ҳали ҳаммаси эмас!
Мусаффо осмон остидаги
«Ғир-ғир шабада»ни сотиб олcангиз, ёнига муаллифнинг
«Мозийдан келган меҳмон»и қўшиб берилади.
#янги_нашр
Муаллиф: Абдураҳмон Иброҳим
Китоб номи: «Ғир-ғир шабада»
Нархи: 17 000 сўм
Харид қилиш: @akademsavdo
@akademnashr
941 views05:14