🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

​Бир ёш йигит ҳикоя қилади: Бир куни онам билан тортишиб қолд | ☪━━𝕰𝖘𝖑𝖆𝖙𝖒𝖆━━☪ 𝚒𝚜𝚕𝚘𝚑𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊

​Бир ёш йигит ҳикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб-дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил ҳам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...

Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни ҳам билолмай, безовталаниб, охири меҳрибон онажонимга ҳазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"

Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга ҳеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини ҳам, остини ҳам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".


Кўз ёшларим юзимни ювди!
...