🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Тайландлик Курашчилар 31 SEA Games га тайёр Жорий йилнинг 12- | Kurash News

Тайландлик Курашчилар 31 SEA Games га тайёр

Жорий йилнинг 12-23 май кунлари Ветнамнинг Ханойи шаҳрида Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари ўйинлари бўлиб ўтади.
Мазкур ўйинлар Дастуридан Кураш спорти ҳам ўрин эгаллаган.
Ҳар икки йилда бир бўлиб ўтадиган ўйинларга Жанубий Шарқий Осиёнинг 10 дан ошиқ давлатлари жиддий тайёргарлик кўришади.
Бугун Тайланд Кураш ассоциациясининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ассоциация, Тайланд миллий олимпия қўмитаси ва Тайланд спорт вазирлиги маъсуллари иштирок этишди.
Анжуманда сўзга чиққан Тайланд Кураш Ассоциацияси Бош котиби Жакаппан Наклада Курашчиларни муносиб тайёрлаш учун ўзбекистонлик тажрибали мураббий хизматидан фойдаланаётганини ва айни пайтда жамоа тайёр ҳолда эканлигини қайд этди.
Кураш бўйича кўплаб юқори натижаларни қўлга киритган Элбрус Соатов Тайланд миллий терма жамоасини 2021 йилдан бери юқори даражада бошқариб келмоқда.
17-21 март кунлари Тожикистонда ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам Тайландлик курашчилар 2 та бронза медални қўлга киритишган.