Get Mystery Box with random crypto!

Андижонда Халқаро конференция ўтказилди Ёшлар ишлари агентлиг | Makhmudov's blog

Андижонда Халқаро конференция ўтказилди

Ёшлар ишлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Марказий Осиё бошқармаси, ЮНEСКО, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Тинчликни мустаҳкамлаш фонди ҳамда БМТТД билан ҳамкорликда ҳозирги кундаги долзарб, глобал муаммолар асносида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 150 нафар ёшлар иштирокида Андижон вилоятида 12-13 июнь кунлари БМТнинг «Фарғона ёшлари уйғунлиги» лойиҳаси доирасида «БМТ модели» конференцияси ўтказилди.
Икки кун давом этган конференцияда иштирокчилар ҳар доимгидек оддий қатнашувчи сифатида эмас, балки ҳар бир қўмитанинг муаммоларига таянган ҳолда олдиндан саралаб олинган давлатлар делегатлари сифатида қатнашдилар.
Ҳар бир делегат уларга аввалдан бириктириб берилган давлат номидан ҳозирги кундаги долзарб муаммоларга ўз давлатлари кесимида ечим ишлаб чиқдилар.

Ушбу конференцияда Қурилиш факультети талабаси Жалолиддин Махмудов ҳам фаол иштирок этди.