Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Расман Ўзбекистонда «Foreign Languages» телерадиока | Makhmudov's blog

#Тезкор #Расман
Ўзбекистонда «Foreign Languages» телерадиоканали ташкил этилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Oilaviy» телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган «Foreign Languages» хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.

Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади.
@Makhmudov_en