Get Mystery Box with random crypto!

“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг Наманган вило | Makhmudov's blog

“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди.

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ЗИЁ МАСКАНИ” ахборот-кутубхонасида “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг вилояти босқичи ўтказилди.

Мазкур танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туманларида ғолиб бўлиб, вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритган 54 нафар ёшлар ўзларининг инновацион ғоялари ва лойиҳалари билан иштирок этишди.

Танлов аввалида, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев шаҳар ва туманларда ғолиб бўлган иштирокчиларни табриклаб, уларга пул мукофотларини топширди.

Вилоят босқичи кўтаринки руҳда ташкил этилиб, энг юқори балл тўплаган 20 нафар иштирокчилар сараланди ҳамда пул мукофотлари ва сертификатлар билан тақдирландилар.