Одамни кўнгли беҳузур бўлиб қайт қилса таҳорати бузиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оғиз тўлдириб қайт қилиш билан таҳорат бузилади. Аммо қайтнинг миқдори оғиз тўлишидан оз бўлса таҳорат бузилмайди. Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишан. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар:
“Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади” деган” (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.