Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салам айтадиларки: “Эй, ёшлар жамоаси сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидур. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир"
Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: "Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас"(яъни умматимдан эмас). Яна бир муборак каломда “Никоҳ билан кўпайишинглар, зеро барака никоҳдадир” дейиш билан ҳам Пайғамбар алайҳиссалом умматларини оила қуришга даъват этганлар.