Get Mystery Box with random crypto!

​​Бухоролик Рамзиддин Саидов Токио олимпиадасида ҳакамлик қила | Olot hayoti gazetasi /Rasmiy kanal

​​Бухоролик Рамзиддин Саидов Токио олимпиадасида ҳакамлик қилади

Бу ҳақда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ҳакамлар қўмитаси маълум қилди. Ташкилот бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясига расмий мактуб йўллаган ҳамда тегишли сертификатларни тақдим этган.

Рамзиддин Саидов қисқа фурсатда Жаҳон ва Осиё чемпионати, "Мастерс", "Катта Дубулға", Гран-При ҳамда IJF байроғи остида ўтказиладиган бошқа нуфузли мусобақаларда ҳакамлик қилиб, халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳо олди.

Маълумот учун: Рамзиддин Саидов – 1982 йил 14 апрелда Бухорода туғилган. Дзюдо сир-асрорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам Тўраевдан ўрганган. Саидов спортчи сифатида Афина-2004 ва Лондон-2012 Олимпия ўйинларида иштирок этган. Шунингдек, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори бўлган. 2013 йилда -100 кг вазн тоифасида дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилган. 2010 йилда Абу-Даби Гран-Приси, Тошкентда ўтган Жаҳон кубоги, 2012 йилда Москвада ўтказилган "Катта Дубулға" турнирларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Халқаро тоифадаги рефери Рамзиддин Саидов шу кунгача Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони, "Шуҳрат" медали каби юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV