Get Mystery Box with random crypto!

Олот туманидаги таълим муассасаларида “Ёшлар ўртасида гиёҳванд | Olot hayoti gazetasi /Rasmiy kanal

Олот туманидаги таълим муассасаларида “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

Олот тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан туманнинг Касб ҳунар коллежида таҳсил олаётган талабалар билан “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларининг тарқалишига қарши курашиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган ИИБ ходимлари ва туман имом хатиби томонидан гиёҳвандлик воситаларининг турлари, ёшлар ўртасида тарқалиб бораётган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ иллатнинг оғир оқибатлари, унинг инсон онгига салбий таъсири ҳамда гиёҳвандлик билан боғлиқ содир этилган жиноятлар учун қонунда белгиланган жазо чоралари хусусида маълумотлар берилди.

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ