Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгилик Эндиликда ОАВ ҳам тўлиқ лотин ёзувиг | Olot hayoti gazetasi /Rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгилик

Эндиликда ОАВ ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси”да қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;

иш қоғозлари, турли бланклар;

мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz