Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамл | Olot hayoti gazetasi /Rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган илғор фермер, селекционер олим Муҳаммад Аҳмедов, жаҳон миқёсида тан олинган йирик математик олим, академик Шавкат Аюпов, ўзбек адабиётининг забардаст намояндаси, атоқли адабиётшунос, таржимон ва публицист Иброҳим Ғафуров, ноёб овози билан дунёни мафтун этиб келаётган Муножот Йўлчиеваларни “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан самимий табриклади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube