Get Mystery Box with random crypto!

Олот туманида байрам тадбирлари давом этмоқда. Туманимизнинг | Olot hayoti gazetasi /Rasmiy kanal

Олот туманида байрам тадбирлари давом этмоқда.
Туманимизнинг муҳташам “Дилшодбек” тўйхонасида “Янги ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Наргиза Нематова, “Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши” вакили шоир Жўра Ҳамро, туман маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими мутасаддилари ва кекса авлод нуронийлари иштирок этдилар.
Дастлаб тадбирда туман ҳокими Наргиза Нематова тадбир иштирокчиларини Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан самимий табриклаб, сўз навбатини Олотимизнинг ёрқин юлдузи, ниҳол мукофоти совриндори Гулсара Ғойибовага берди.
Тадбир файзли ва кўтаринки руҳда ўтди.
https://t.me/Olotuz_official