Get Mystery Box with random crypto!

#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи “Солиқ ҳисоботининг шак | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи

“Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан солиқ ҳисобот шаклларини мувофиқлаштириш мақсадида ДСҚнинг 28.01.2020 йилдаги 2020-03-сон “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" ги қарори Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди (06.05.2021 йил № 3221-2)

Унга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар ҚҚС, акциз солиғи, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи ва мол-мулк солиқлари ҳисобот шаклларига киритилди.

Жумладан:

қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китоби иловаси бекор бўлди,

фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотнома жорий қилинди,

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси фаолият тури бўйича алоҳида белгиланиши муносабати билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи шаклларининг янги таҳрири тасдиқланди.

ҚҚС, фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларидан айрим иловалар ва сатрлар чиқариб ташланди ва таҳририй ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумот берилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram