Get Mystery Box with random crypto!

#танлов #конкурс Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#танлов #конкурс

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги бўш иш ўринлари учун танлов

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги бўш иш ўринлари учун очиқ мустақил танловлар эълон қилинди:

Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси давлат солиқ бош инспектори;

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси давлат солиқ катта инспектори;

Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти давлат солиқ катта инспектори.

Номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари ва сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 17 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram