Get Mystery Box with random crypto!

#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи Норезидентларга дивиденд ва | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

Норезидентларга дивиденд ва фоизларини тўлайдиган солиқ агентлари учун 10307_4 кодли янги шакли

«Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби»га ўзгартиришлар киритилган (АВ-рўйхат рақами 3221-2, 06.05.2021й.).
Жумладан,
Ҳисоб-китобдан норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлар қисми чиқариб ташланган.

Июль ойидан бошлаб мазкур ҳисоб-китоб шаклда (пакет коди 10202_5) Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби юритилади.
Бунда солиқнинг ҳисоб-китоби юридик шахслар бўйича 35-солиқ кодида ҳамда жисмоний шахслар бўйича 138-солиқ кодида амалга оширилади.
Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби июль ойидан бошлаб янги таҳрирда тасдиқланган «Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби»да (пакет коди 10307_4) акс эттирилиши белгиланган.
Бунда солиқнинг ҳисоб-китоби 137-солиқ кодида амалга оширилади.