Get Mystery Box with random crypto!

#солиқ_тўловчи_календари Эслатма Агар солиқ мажбуриятини б | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#солиқ_тўловчи_календари

Эслатма Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 23 июль

II чорак учун:
– фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339-моддаси 5-қисми ва 340-моддаси 1-қисми);

– товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 259-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 1-қисми);

июнь ойи учун:

– ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ қодексининг 273-моддаси 1- ва 2-қисмлари);

– агар июнь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси 5-қисми);

– норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси 1-қисми);

– ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси 3- ва 4-қисмлари);

июль ойи учун:

– солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси 3-қисми);

– жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси 2-қисми).

Тelegram | Facebook |Youtube| Instagram