Get Mystery Box with random crypto!

#МХИК #солиқчи_кўмакчи Барча тадбиркорлик субъектлари 1 авгус | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#МХИК #солиқчи_кўмакчи

Барча тадбиркорлик субъектлари 1 августдан 17 рақамли МХИКдан фойдаланишга ўтади

Аввал хабар берганимиздек, Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги базасида маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари 17 рақамлига ўтказилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулот ва хизматлар учун 15 мингдан ортиқ идентификация кодлари яратилди.

Жорий йилнинг 26 июль санасидан 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганлар (избранный)га сақлаш имкони чекланиб, 1 августдан улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

1 августга қадар, барча тадбиркорлик субъектлари
tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.

tasnif.soliq.uz порталида маҳсулот ёки хизмат тури учун МХИК топилмаган тақдирда, сайтдаги чат ёки 1198 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг. Маҳсулотга тегишли МХИК яратилиб, 24 соат ичида порталга жойлаштирилади.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма https://soliq.uz/storage/files/June2021/2c9180827a38f786017a5d6760350311.pdf

Эслатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК кодлари электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши шарт.

Муҳим! МХИК кодларини ЭҲФ, онлайн-НКМ (виртуал касса) чеклари ҳамда электрон шартномаларда нотўғри аск эттириш, маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram