Get Mystery Box with random crypto!

Айни дақиқаларда Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг т | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

Айни дақиқаларда Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Мулоқот давомида солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Президентимиз солиқ ставкалари ва солиқ маъмурчилиги бўйича тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган масалалар бўйича тегишли топшириқлар берди:

Биринчидан,“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун қабул қилингунга қадар иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга, берилган имтиёзлар сақланиб қолиниши;

Иккинчидан, норуда қазилмаларга (қум-шағал, оҳактош, гипс, доломит каби) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилиши;

Учинчидан, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилиш;

Тўртинчидан, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлиги бор тадбиркорларга жарима солиш ва бугунги кунгача қўлланган жарималарни ундириш жорий йил якунига қадар тўхтатиш;

Бешинчидан, 1 январдан бошлаб, солиқ идоралари ўз электрон дастурлари орқали, бизнес субъектларига ҳисоботларини шакллантириш хизматини йўлга қўйиш;
- ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби бекор қилиш;

Олтинчидан, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишда солиқ ва божхона идораларининг электрон базалари бирлаштириш ва буни натижасида келгуси йилдан қўшилган қиймат солиғини қайтаришни, қўшимча ҳужжатсиз амалга ошириш тартибини жорий этиш.

Очиқ мулоқот давом этмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram