🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Зеленский Польша фуқароларига Украинада алоҳида мақом беришга | TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ®

Зеленский Польша фуқароларига Украинада алоҳида мақом беришга қарор қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Польша фуқароларига республикада алоҳида мақом беришга қарор қилди. Бу ҳақда Олий Раданинг Украина Конституциявий судидаги вакили Олга Совгиря маълум қилган. 

Унинг таъкидлашича, Зеленский Польша фуқаролари учун мамлакатда алоҳида ҳуқуқий мақом белгиловчи қонун лойиҳасини Радага тақдим этишини эълон қилган.

Аввалроқ Польша президенти Анжей Дуда Украинага ташриф билан келгани маълум бўлганди. Унинг матбуот хизматида айтилишича, 22 май, якшанба куни у Олий Радага мурожаат қилади.

Қайд этилишича, Польша раҳбари Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан буён буни амалга оширган биринчи хорижий давлат раҳбарига айланади.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official