🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Андижонда 11 ёшли қизини калтаклаган ўгай онага жиноят иши қўз | TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ®

Андижонда 11 ёшли қизини калтаклаган ўгай онага жиноят иши қўзғатилди

Бундан бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда, “Андижонда 11 ёшли қиз ўгай онаси томонидан калтакланди” номли хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат Андижон прокуратураси  томонидан ўрганилди, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси.

Аниқланишича, фуқаро И.Х. Олтинкўл туман ИИБга йўллаган аризаси бўйича ўтказилган текшириш натижасига кўра, фуқаро М.Х. 2016 йилда С.Х. билан қонуний никох асосида, Олтинкўл туман, Ганжиравон МФЙ, Гулчилар кўчаси 46-уйда яшаб келиб, С.Х нинг олдинги турмушидан бўлган қизи вояга етмаган Х.И. ни мунтазам равишда уриб тан жарохати етказиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Х га нисбатан 28.05.2022 йилда ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.  

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official