Урганчда 8 нафар шахс Cobalt ҳайдовчисини пичоқлаб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этганИжтимоий тармоқларда Урганчда 8 нафар шахс Cobalt ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида видеоёзув тарқалди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига “қамоққа олиш” ва 6 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Тергов давом этмоқда.
@teleradiouz_official
kanaliga obuna bo'ling!
https://t.me/teleradiouz_official