Get Mystery Box with random crypto!

ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ ПУЛИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЭНГ КЎП БЕР | Maʼrifat.

ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ ПУЛИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЭНГ КЎП БЕРИЛГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

Савол: Директор жамғармасидан бериладиган бир йилда бир марталик мукофот пули кимларга ва қандай ютуқлари бор ўқитувчиларга берилади?

Жавоб: Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади.

Бунда ўқитувчи таълим-тарбия бераётган ўқувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларининг муайян синф ва ўқув фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини синф журналидаги қайдлар орқали таҳлил қилиш орқали мукофотланадиган ва моддий ёрдам кўрсатиладиган ходимларни, шунингдек рағбатлантириш миқдори аниқланади.
Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

Савол: Хайфсан олган ходимга мукофот пули бериш мумкинми?

Жавоб: Мукофотлар – меҳнат соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан юқори натижага эришилганда ходимларни қўшимча тарзда рағбатлантириш шакли ҳисобланади. Мукофотларни даврий ва бир йўла бериладиган мукофотларга бўлишимиз мумкин. Даврий мукофотларнинг кўпчилиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилиб қўйилади ва улар иш ҳақи таркибига киради.

Меҳнат ҳақи (иш ҳақи) тизимига ходимнинг лавозим маоши, кўп йиллик ҳизмати учун қўшимча тўловлар, чораклик мукофотлар, байрам (ишланмайдиган) кунлар муносабати билан тўланадиган мукофотлар ва бошқа тўловлар киритилиши мумкин. Яъни, иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди. Демак, хайфсан олган ходимга мукофот берилиши мумкин. Чунки мукофот пули муассасада ўрнатилган меҳнат ҳақи тизими бўйича тўланади.

Савол: Бир ўқитувчи йил давомида бир неча бор директор фондидан мукофот олиши мумкинми ?

Жавоб: Педагог ходимларига мукофотлар бериш Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тартибга солинади.

Ўқитувчилар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши мумкин. Ушбу тўловлар Жамғарма маблағлари доирасидан келиб чиққан ҳолда, йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA