Get Mystery Box with random crypto!

Иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун онлайн-репет | Yosh_ustozlar | Расмий канал |

Иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун онлайн-репетиция ташкил қилинади

Халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган ИККИНЧИ малака тоифасига талабгор педагоглар учун учун малака (тест) синовлари жорий йилнинг 19 апрелидан бошланиши тўғрисида эълон берганимиздан кейин педагоглардан ўқув фанларидан ОНЛАЙН-РЕПЕТИЦИЯ ташкил қилишни сўраб мурожаатлар бўлмоқда.

Педагогларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайликлар яратиш мақсадида ИККИНЧИ малака тоифасига талабгор сифатида Аттестациядан ўтувчи педагог кадрлар учун онлайн-репетициялар эртага, 17 апрель куни соат 18:00 дан бошлаб 19 апрель куни 07:00 га қадар давом эттирилади.

Онлайн репетицияларга http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:

Login — test
Parol — test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

http://pka.tdi.uz/- маълумотлар электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:
Вилоят;
Туман;
Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилаётган онлайн-репетициялар ИККИНЧИ малака тоифасига талабгор педагоглар учун мўлжалланган бўлиб, мазкур малака тоифасига талабгор педагоглар тўғрисидаги маълумотлар вилоят, туман (шаҳар) халқ таълими бошқарув органлари масъул ходимлари томонидан http://pka.tdi.uz/ — электрон базасига олдиндан киритилган бўлиши керак!

Агар, Сизнинг Ф.И.Ш. танлаш ойнасида кўринмаётган бўлса бунинг иккита сабаби бўлиши мумкин:

Сизнинг амалдаги малака тоифангиз олий, биринчи ёки иккинчи;

Сиз тўғрингиздаги маълумотлар электрон базага масъуллар томонидан киритилмаган (бундай ҳолатда вилоят, туман (шаҳар) халқ таълими бошқарув органлари масъул ходимларига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз).

Тест синовлари ўтказиладиган куни тушунмовчиликларни олдини олдини олиш мақсадида онлайн-репетицияда Ф.И.Ш. чиқмаган ёки электрон базадаги маълумотларга ўзгартириш керак бўлган педагоглар халқ таълими бошқарув органларига мурожаат қилиб мавжуд камчиликларни тўғрилашлари талаб қилинади.

Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar