Get Mystery Box with random crypto!

Yosh_ustozlar | Расмий канал |

Logo of telegram channel yosh_ustozlar — Yosh_ustozlar | Расмий канал | Y
Logo of telegram channel yosh_ustozlar — Yosh_ustozlar | Расмий канал |
Channel address: @yosh_ustozlar
Categories: Education
Language: English
Subscribers: 931
Description from channel

🇺🇿Xalq ta'lim vazirligi
@Yosh_Ustozlar |Расмий канал
Kanalimizda barcha hujjatlarni topishingiz mumkin!
📞Xalq taʼlim vazirligi Ishonch telefon raqami:1006
Kanalga Tadbir,Rasm,Video,Reklama uchun:👇
@yosh_ustozlar_bot
@Alisher_matematik

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


The latest Messages 26

2021-06-25 04:11:14
Ҳурматли мактаб раҳбарлари!!!
Матбуот анжуманидаги вазиримизнинг кўрсатмаларини барча битирувчиларингизга ва ота-оналарга етказинг!!!!
Битирувчиларингизни ОТМга ҳужжат топширишларини ташкил этишда уларнинг имкониятларига тўғри баҳо бериш ва энг маъқул ОТМнинг энг маъқул йўналишларини танлашда ёрдамлашинг!!!
Шуни унитманг, битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичи раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг энг асосий мезони ҳисобланади!!!

~~~~~~~~~~~~~~~~
Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
680 views01:11
Open / Comment
2021-06-12 08:18:29 УСТАМА УЧУН АСОССИЗ ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНДИ

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли Қарорига мувофиқ, мактаб ишчи гуруҳлари томонидан ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама микдорини белгиланиши кўрсатилган.

Сўнги пайтларда Халқ таълими вазирлигига педагог ходимлардан уларнинг фаолиятини ишчи гуруҳлар томонидан баҳолаш жараёнида катта ҳажмдаги ва асоссиз ҳужжатлар талаб қилинаётганлиги ҳақида ҳақли эътирозлар келиб тушган.

Халқ таълими вазирлиги бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида, устама тайинлаш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан ўқитувчилардан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини тақдим этиб, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича алоҳида кўрсатма берди.

Вазирликнинг берган кўрсатмасида ишчи гуруҳлар томонидан ўқитувчилардан бошқа ҳужжатлар талаб қилиниши қатъиян ман қилинишини ҳамда ҳозирги кунда ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу талабларга мос келган ҳолда, уларга ҳужжатлар йиғмажилдини қайта ишлаб, тақдим этиш учун ишчи гуруҳлар томонидан талаб қилинишига йўл қўйилмаслигини таъқидлаган.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ишчи гуруҳининг фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашишга йўл қўйилмаслигини ва ушбу Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришини алоҳида эслатиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги шунга ўхшаш муаммолар бўлганда уларни оператив ҳал қилиш мақсадида вазирликдан бу ҳусусда чиқаётган хат ва тошириқларни педагог ходимлар биринчи қўлдан, тезкор олишлари учун @operinfo номли канал фаолиятини ҳам йўлга қўйди.

Эслатиб ўтамиз, педагог ходимларга устама тайинлаш учун уларнинг фаолиятини баҳолашда фақатгина вазирлигнинг қуйидаги кўрсатма хатида келтирилган ҳужжатлар рўйхатидан фойдаланилади.

Бизнинг канал

https://t.me/yosh_ustozlar
412 views05:18
Open / Comment
2021-06-03 20:26:48 823-qarorga kiritilgan oʻzgarishlar

Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
939 views17:26
Open / Comment
2021-05-29 06:45:35
Мактабни олтин медалга битираётган ўқувчиларга имтиёзлар бериладими?
http://idum.uz/uz/archives/13068

Предоставляются ли льготы ученикам, окончившим школу с золотой медалью?
http://idum.uz/ru/archives/13068

~~~~~~~~~~~~~~~~~
Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
458 views03:45
Open / Comment
2021-05-29 06:44:51 #DolzarbXabar

1 июндан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

https://kun.uz/34566195
~~~~~~~~~~~~~~~~~
Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
380 views03:44
Open / Comment
2021-05-28 18:22:40
Cентябрдан мактаб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчиларига ҳоким стипендияси жорий қилинади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокимининг маълум қилишича, шу йил cентябрдан бошлаб мактабларда ўқувчи ва ўқитувчи учун ҳоким стипендияси жорий қилинади.
Бунда 9 ой давомида ўқувчига ойига 500 минг сўмдан ва унинг ўқитувчисига 1 миллион сўмдан стипендия бериб борилади. https://kun.uz/88310643

~~~~~~~~~~~~~~~~~
Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
597 views15:22
Open / Comment
2021-05-24 18:43:28
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
623 views15:43
Open / Comment
2021-05-24 18:42:32
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилишига рухсат берилди

Халқ таълими вазирлиги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, кўтаринки кайфиятда ва ортиқча харажатларсиз ўтказилишига рухсат берилди.

Маълумотга кўра, жорий йилда умумтаълим мактабларини 438 мингга яқин ўқувчилар битиради.

Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
620 views15:42
Open / Comment
2021-05-21 08:12:02 2021 йил 21 май куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион дарслар жадвали

1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Математика
8:51 ― Атрофимиздаги олам
9:01 ― Инглиз тили
9:14 ― Мультфильм (инглиз тилида)

2-синф
Телеканал: “National Geographic”

10:02 ― Ўқиш
10:20 ― Математика
10:33 ― Рус тили (Миллий ўқув дастури тажриба-синовдан ўтказиладиган мактаблар учун)
10:47 ― Инглиз тили
10:58 ― Мультфильм (инглиз тилида)

3-синф
Телеканал: “National Geographic”

11:51 ― Ўқиш
12:04 ― Математика
12:29 ― Инглиз тили
12:36 ― Мультфильм (инглиз тилида)

4-синф
Телеканал: “National Geographic”

13:25 ― Ўқиш
13:41 ― Математика
13:58 ― Инглиз тили
14:05 ― Мультфильм (инглиз тилида)

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:06 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Математика
8:48 ― Тарих
9:07 ― Адабиёт
9:20 ― Мультфильм (инглиз тилида)

6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:23 ― Физика
10:39 ― Математика
11:00 ― Биология
11:13 ― Мультфильм (инглиз тилида)

7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

12:02 ― Физика
12:25 ― Геометрия
12:44 ― Биология
13:06 ― Мультфильм (инглиз тилида)

8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:55 ― Физика
14:12 ― Геометрия
14:30 ― Биология
14:50 ― Мультфильм (инглиз тилида)

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:29 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Информатика
8:47 ― Она тили
8:59 ― География
9:14 ― Француз тили
9:30 ― Мультфильм (инглиз тилида)

10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

10:36 ― Жаҳон тарихи
11:01 ― Рус тили
11:20 ― Информатика
11:37 ― Кимё
11:57 ― Немис тили
12:07 ― Мультфильм (инглиз тилида)

11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:24 ― Геометрия
13:42 ― Она тили
13:58 ― Физика
14:12 ― Биология
14:24 ― Немис тили
14:36 ― Мультфильм (инглиз тилида)

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:08 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
495 views05:12
Open / Comment
2021-05-20 09:05:44 қониқарсиз баҳо олган ўқувчи синфдан синфга қолдирилади

Мактабларда ўқув йили якуни бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар муддати ва ўтказиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Жорий йилда барча умумтаълим мактабларида:

26 майдан 2 июнга қадар 5, 6, 7, 8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари;

26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади.

Қуйидагилар синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод этилади:

Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган касалликлар билан оғриган ўқувчилар;

халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки мактабдаги имтиҳон муддатларига тўғри келиб қолган ўқувчилар.

Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Kanalimiz:

https://t.me/yosh_ustozlar
279 views06:05
Open / Comment