Get Mystery Box with random crypto!

*** Мана, кетаяпман, сендан, ниҳоят, Осмондан қарз олиб бардош | Baxtiniso Mahmudova

***
Мана, кетаяпман, сендан, ниҳоят,
Осмондан қарз олиб бардошларини.
Бир жилмаймоқ учун минг тўкиламан,
Беркитиб кўнглимнинг кўзёшларини.

Дўст бўлма, кузларнинг хазони билан,
Елларга сочавер кулгуларингни.
Оқшомлари фақат яхши тушлар кўр,
Соғинчга йўйиб қўй туйғуларингни.

Бир кун баҳор билан олиб келаман,
Сенга Хизр бобо тилакларини.
Унгача ўзингни эҳтиёт қилгин,
Авайлаб қалбимнинг бўлакларини.

@Baxtiniso