Get Mystery Box with random crypto!

Ёмғир Деразам ойнасин чертади ёмғир, Ҳаёлим ўзига асир этганч | Baxtiniso Mahmudova

Ёмғир

Деразам ойнасин чертади ёмғир,
Ҳаёлим ўзига асир этганча.
Томчилар югуриб, шодон кулади,
Ҳавони ҳалинчак қилиб эгганча.

Ернинг ғуборлари ортга чекинар,
Тарк этар атрофни сукут лашкари.
Майсалар, дарахтлар кутишин билар,
Ёнига шошади дийдорлашгани.

Висолнинг ёқимли ҳароратидан
Гўзаллик кўз очар тоғ-у қирда ҳам.
Илҳоми аланга олиб ҳайқирар
Чанқаган далалар дуо қилган дам.

Йўлга чиқсам, йўли – сочим ораси,
Кокили кипригим тўсади оғир,
Зумда ишғол этар ер дарвозасин,
Фақат юрагимга ёғмаган ёмғир.

@baxtiniso