Get Mystery Box with random crypto!

Эркин Воҳидов даҳо шоир. Буни кеча Иброҳим Ғафуров яна бир эс | ERKIN VOHIDOV

Эркин Воҳидов даҳо шоир. Буни кеча Иброҳим Ғафуров яна бир эслатди. Гап шундаки, Дўрмонда Ёш ижодкорлар семинарида нутқ сўзлаган Иброҳим Ғафуров куни кеча Ҳиндистонда ёш ўзбек шаҳматчилари эришган ютуқ ва бугун Дўрмондаги ёш ижодкорлар анжумани ўртасида боғлиқлик борлигини таъкидлар экан, Эркин Воҳидовнинг “Шеър ва шахмат” шеъридан парча ўқиб бердилар.
Шу шеърни ўқиб Эркин Воҳидов даҳосига баҳони ўзингиз бераверинг.
Катак қоғоздаги тўрт йўл шеър каби
Шахмат доналари саф чеккан катор.
Найзадор филию шахсувор аспи,
Туғбардор фарзини ҳужумга тайёр.
Шахматни шеър билан қиёс айладим,
Билимдон ўқувчим, қилма эътироз.
Шеър ахир эмасми шахматдек қадим,
Шахматда йукми ё шеърий эхтирос.
Гўзаллик,нафосат,кураш ва санъат
Шеър ила шахматга азалий удум.
Минг йиллик умрида улар бешафқат
Доимо шохларга бошлаган ҳужум.
Шахмат кўп ўйналган, шеър кўп ёзилган,
Одатий юришлар ҳаммамизга ёд.
Боболар ўйнаган усуллар билан
Улар набирасин қилиб бўлмас мот.
Ўйин, эрмак эмас шеър ҳам, шахмат хам —
Ақллар кураши, туйғулар жанги.
Бу жангда қўйилган ҳар битта қадам
Одилу хақ бўлсин, Гўзал ва янги.

Шахмат абадийдир,
Шеър абадий.
Юриш тугамас-у сўз бўлмас тамом.
Шахмат тахтасида,
Шеър майдонида
Ғоялар кураши этади давом.
https://t.me/tnews247