Get Mystery Box with random crypto!

#тайинлов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#тайинлов

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Алишер Абдулахатович Қодиров Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Алишер Қодиров 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йилда Самарқанд молия техникумини, 2004 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқ тушумларини жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

А.Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Алишер Абдулахатович Қодиров Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube