Get Mystery Box with random crypto!

#солиқчи_кўмакчи #қонунчиликдаги_янгиликлар Паррандачилик хў | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#солиқчи_кўмакчи #қонунчиликдаги_янгиликлар

Паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари жорий этилади

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорини имзолади.

Мазкур қарор билан:
2021 йил 1 июндан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган бир дона тухум учун 50 сўм ҳамда бир килограмм парранда гўшти учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади;

2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлар бундан мустасно.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube