Get Mystery Box with random crypto!

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ғиждувон туманига ҳоким бўлди | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ғиждувон туманига ҳоким бўлди

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Рахимович Aшуров Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шерзод Aшуров давлат солиқ хизмати органларидаги узоқ йиллик фаолияти давомида орттирган тажрибаси билан Ғиждувон туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.

Шерзод Aшуров 2018 йилдан буён Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ш.Aшуровни янги лавозимга ўтиши муносабати билан чин дилдан қутлаймиз. Кейинги фаолияти давомида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Давлат солиқ хизмати органлари жамоаси

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram