Get Mystery Box with random crypto!

Машаққатли, аммо шарафли касб эгалари Мамлакатимиз солиқ хизм | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

Машаққатли, аммо шарафли касб эгалари

Мамлакатимиз солиқ хизмати органлари мустақил давлатимиз билан биргаликда катта тараққиёт йўлини босиб ўтяпти. Ўтган йиллар давомида пухта ўйланган, узоқ муддатга мўлжалланган стратегия асосида соҳани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон миллий солиқ сиёсатини шакллантириш мақсадида, 1991 йилнинг 12 август куни Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат бош молия-солиқ бошқармаси негизида Бош солиқ бошқармаси ташкил этилди.

Солиқ соҳасини такомиллаштиришда 1994 йил ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу йили Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан адолатли, шаффоф ва узоққа мўлжалланган тизимни яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Белгиланган тамойилларни жорий этиш учун янги солиқ концепцияси ва Солиқ кодекси қабул қилинди.

Тадбиркорлик учун кенг ва тенг рақобат майдонида эркин фаолият юритиш имконияти вужудга келди. Солиқ юкининг камайиши солиқ тўловчилар сони ва бюджетга солиқ тушумларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Тизим фаолиятини “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида юқори технологияли ташкилотга трансформация қилиш ислоҳотларнинг навбатдаги туб бурилиши сифатида қараляпти.

Бир сўз билан айтганда, солиқ хизмати органларининг хизмат кўрсатишга йўналтирилган янги имиджи яратилмоқда. Энг асосийси, ўзгаришлар халқимиз ҳаётида ўзининг ижобий самарасини кўрсатяпти. Солиқ мажбуриятларини бажариш коэффициентлари ошиб, бюджет тушумлари ортиб бормоқда.

Ҳурматли ҳамкасблар, соҳа фахрийлари!
Машаққатли, аммо шарафли фаолиятингизни доим қадрлаймиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Шерзод Кудбиев,
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram