2021-10-06 07:47:26
ШАХС МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИДА КИТОБХОНЛИКНИНГ
ЎРНИ Бугунги кунда ёшларимизни ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятли, баркамол ва етук шахс сифатида шакллантиришда аввало китобхонлик маданиятини ошириш, уларни ҳар қандай ёт ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш ҳар қачонгидан муҳимдир.
Ҳозирги глобаллашув даврида турли мафкуравий хуружлар, интернет, мобил алоқалар ривожланган даврда инсон онгига, уни дунёқарашига, маънавиятига бўлган таҳдидлар мавжуд бўлган даврда ёшларни маънавий дунёсини бойитиш, мутолаа ва интернет маданиятини шакллантириш давр талабидир.
Қарши туманидаги 29-мактабда ўқувчиларимизнинг барча фан соҳаларига қизиқишлари юқори бўлиб, дарсдан бўш вақтларида мактаб кутубхонасидаги мавжуд китоблар мутолааси билан машғул бўладилар.
Ўқувчиларни кутубхонадаги мавжуд китоблар ва янги келтирилган асарлар билан таништирилди. Шунингдек, бу китобларнинг мазмун-моҳияти, инсон камолотидаги ўрни, китоб инсон учун содиқ дўст, мураббий эканлиги ҳақида ахборот берилди.
Мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган давра суҳбатида миллий қаҳрамонларимиз акс этган асарлар, ўзбек миллий мумтоз асарлари, хорижлик муаллифлар томонидан яратилган дурдона асарларнинг шахс маънавий камолотидаги ўрни беқиёслиги тушунтирилди.
Қарши туман 29-мактаб маънавий
тарғиботчиси доцент.С.Б.Муртазоваhttps://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
683 viewsedited 04:47