🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Россияда ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққ | ТММА Андижон | Расмий️

Россияда ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Генеман Строй" қурилиш корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Ставрополь шаҳридаги қурилиш объектида Ғишт терувчи касби бўйича ишга таклиф этилади.

Ойлик маоши бажариладиган иш ҳажмига қараб 50,0 минг рублдан бошланади.

Яшаш жойи, транспорт ва ҳужжатларни расмийлаштириш, патентнинг ойлик тўлови билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади. Овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача бўлган эркаклар;
Ғишт териш бўйича иш тажрибаси;
Рус тилини мулоқот даражасида билиш;
Судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Юқоридаги бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан биометрик (зангори) ҳамда хорижий (қизил) паспортларини олиб келишлари шарт.

Танлов вақти: 2022 йил, 26 август куни соат 10:30 да

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 1-қавати.

Мурожаат учун телефон: +99895-202-33-55

Бизни ахборот каналларимизни кузатиб боринг