🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Россия Федерациясида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида б | ТММА Андижон | Расмий️

Россия Федерациясида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

2022 йил 31 август куни, соат 10:30да Россия Федерациясининг бир қатор қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринларига он-лайн танлов ўтказилади.

ООО "МСК ГАРАНТ" (Краснодарский край), ООО "Стандарт Плюс" (Калуга вилоятлари) корхоналарига:

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ёши: 21-45 ёшдаги эркак ва аёллар
- Сабзавот етиштириш, парваришлаш, териш, йиғиштириш
- Ойлик маош ўртача 40 000 - 45 000 минг рубл (бажарилган ишга қараб ҳисобланади)

Қуйидаги харажатлар иш берувчи корхона томонидан қоплаб берилади:

3 маҳал иссиқ овқат
Турар жой
Авиабилет (иш жойига етиб боргач, кредит олиб узиш шарти билан)

Юқоридаги бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан биометрик (зангори) ҳамда хорижий (қизил) паспортлари билан қуйида кўрсатилган манзилга белгиланган вақтида келишлари сўралади.

Танлов вақти: 2022 йил, 31 августь куни соат 10:30 да

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
+99895-202-33-55. Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 1-қавати.

https://t.me/agency_andijan