🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Келинг сизу биз қийинчилик, ғам ва маҳзунликни аритувчи мана б | Ahmad Qodirov || Blog

Келинг сизу биз қийинчилик, ғам ва маҳзунликни аритувчи мана бу дуолар билан нидо қилайлик:

Буюк ва Ҳалим Зот, Улуғ Арш соҳиби, осмон ва Ернинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Эй, Тирик ва Барҳаёт Зот, Сендан Ўзга илоҳ йўқдир, Сенинг раҳматинг-ла Сендан ёрдам сўраймиз.

Аллоҳим, Сенинг раҳматингдан умидвормиз, бизларни бир лаҳза ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўймагин, барча ишларимизни Ўзинг ўнглагин. Сендан Ўзга илоҳ йўқдир.

Тирик ва Барҳаёт Аллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан.

“Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй Пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим”.

Аллоҳим, мен қулингман, қулинг ва чўрингнинг фарзандиман, ҳаётим Сенинг қўлингдадир. Ҳукминг ўтгувчи, тақдиринг адолатлидир. Ўзингни номлаган барча исмларинг билан, Китобингда нозил қилганларинг билан, бандаларингдан бирортасига ўргатганларинг билан, Ўз ҳузурингда ғайб илмига битганларинг билан Қуръонни қалбимнинг баҳори, дилимнинг сурури қилишингни, ғамимни кеткизиб, қайғудан халос этишингни сўрайман.

Аллоҳим, Сендан ғам-қайғудан, ожизлик, дангасалик, бахиллик, қўрқоқлик, қарзга ботиш, кишиларга мағлуб бўлиб қолишдан паноҳ сўрайман.

“Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!”