Get Mystery Box with random crypto!

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни бўлган! | Ajou University in Tashkent

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни бўлган!

Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар “замонавий қуллик”, яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда.
Улар орасида аёллар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги ачинарли.

БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллиондан ортиқ инсон одам савдосининг қурбонига айланмоқда.

Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёллар ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600–800 минг нафар аёл ва бола алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда

2013 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

Одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда

Ҳурматли талабалар, дўстларингиз ва тенгдошларингизни одам савдосининг қурбонига айланмаслиги учун ташвиқот қилиш ҳар биримизни бурчимиз эканлигини таъкидлаймиз.

@ajou_uz