Get Mystery Box with random crypto!

#янги_нашр #сотувда Миллат ходими, ХХ аср миллий уйғониш давр | «Аkademnashr» nashriyoti

#янги_нашр #сотувда

Миллат ходими, ХХ аср миллий уйғониш даври адабиётининг буюк намояндаси, "матлаби – Ватанга қўлидан келгунча хизмат этмак" бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг танланган асарлари чоп этилди!

Икки (2) жилдга адибнинг:
– бадиий асарлари;
– ижтимоий-сиёсий ва маърифий;
– адабий-танқидий;
– иймон-эътиқодга оид мақолалари;
– саёҳат хотиралари;
– туркум мақолалари;
– хатлар ва замондошлари хотираси жо бўлган.

Китобнинг 1-жилдида адиб таклиф этган сиёсий лойиҳалар, унинг маҳаллий ва "Улфат", "Таржимон", "Шўро" каби хорижий нашрларда босилган мақолалари, айрим архив материаллари илк бор эълон қилинмоқда.

ХХ асрнинг долғали йилларида умри кечган, маънавий мероси авлодларнинг шуури, тафаккурини тўлдираётган, аммо қабри, мангу маскани қаердалиги ҳамон номаълум миллат мунавварининг танланган асарлари ўқирманларга муборак бўлсин!

Китоб номи: "Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар"
Муқова: қаттиқ, 1-жилд – 512 бет; 2-жилд – 312 бет
Нархи: 70.000 сўм (иккала жилд)
Харид: @akademsavdo

@akademnashr