Get Mystery Box with random crypto!

Дунёда ким кўп ўқийди? Хитой, ҳинд, рус, испан ёки японлар д | «Аkademnashr» nashriyoti

Дунёда ким кўп ўқийди?

Хитой, ҳинд, рус, испан ёки японлар дейишга шошилманг!

Йилига 1000 китоб ўн минглаб ададда (!) босиладиган, минг кишига 3 тадан асар тўғри келадиган Исландияда дунёдаги энг китобсевар халқ яшайди. Оддий балиқчисиям овидан кейин ўқимаса, кўнгли жойига тушмайди.

Аҳолиси бир ҳовуч – 368 590 киши. Кунига ўртача 8–9 соатни ўқиб-ўрганишга сарфламаса, ҳисобмас. 34 миллиондан зиёд халқимиздан мутолаа-ю тараққиётда анча олдинда.

Бир исланд ноширининг ҳисоб-китобича, ҳар олти кишидан бири ўз романини ёзишга тайёр тураркан. Ҳатто, жуда келиштириб мақол ҳам тўқишган: "Ҳар кишининг ичида бир китоб яшайди".

Эҳ, биз қачон китобхон халққа айланаркинмиз? А?

@akademnashr