🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Бир дақиқада нечта сўз/гап/сатр ўқийсиз? Ҳозирги замоннинг шо | «Аkademnashr» nashriyoti

Бир дақиқада нечта сўз/гап/сатр ўқийсиз?

Ҳозирги замоннинг шошқалоқ одамини қадимги аждодларидан кўра тезроқ ўқийди, деб ҳисоблашади. Хўш, сиз бир дақиқада нечта сўз ўқийсиз?

Ўзимизни зўрлар қаторига қўшишдан аввал тарихни титкиласак, ўзга сайёрага уй солаётган авлодларини ўқиш-уқишда ортда қолдирган феноменлар кўп ўтганини билиб оламиз.

– Масалан, машҳур француз император ва полковниклари дақиқасига 2000 та сўз ўқимаса, шарманда бўлган;

– Максим Горький эса ҳисобни нақ 4000 тага етказган;

– Оноре де Бальзак 30 дақиқада ўртача ҳажмдаги (тахминан 180–200 бетлик) бус-бутун романни хатм қилиб қўя қолган;

– Библиограф ва олим Николай Рубакин умри давомида 250 минг китобни ўқиб тугатган;

– Машҳур ихтирочи Томас Эдисон бўлса жуда антиқа йўлини топган: бир варақдаги матннинг 2–3 сатрини ўқиб, бутун бошли гап мазмунини тушунган-қўйган;

– Ота-боболаримиз ҳам муқаддас китоблар, диний, дунёвий илмларни эгаллашда фақат мутолаадан қувватланишган.

Санаб бўлдингизми? Қани, нечта экан?

@akademnashr