Get Mystery Box with random crypto!

​​Пайғамбар алайҳиссалом шундай деган: «Илм Чинда бўлса ҳам, и | «Аkademnashr» nashriyoti

​​Пайғамбар алайҳиссалом шундай деган: «Илм Чинда бўлса ҳам, излаб ўрганинг».

Билимли (киши) доим билим излайди,
Билимнинг қадрини ҳам билимли билади.
Билки, билим қадрини билимнинг ўзи билдиради,
Билимсиз тубан (киши) билимни не қилади?

Билимсизга тўғри сўз тотсиз эшитилади,
Унга ўгут ва насиҳат фойдасиз эрур.
Неча турли кирлар ювса кетади,
Жоҳил (эса) ювиб тоза бўлмайдиган кирдир.

Билимли киши, кўргин, ҳар ишнинг пайтини билади,
Ишини билиб қилади, кейин ўкинмайди.
Ҳамма ишда билимсизнинг қисмати ўкинчдир,
Унга бундан ўзга қисмат йўқдир.

Аҳмад Югнакий, «Ҳибат ул-ҳақойиқ»

Нархи: 16 000 сўм
Харид: @akademsavdo

@akademnashr

Aloqa | Instagram | Facebook
Twitter | Tiktok | Youtube